Тоғай – одам, баъзи умуртқасиз ҳайвонлар ва умуртқали ҳайвонлардаги бириктирувчи тўқима тури; коллаген толалар, ҳужайралараро зич моддадан иборат бўлиб, унда тоғай ҳужайралари (хондробласт ва хондроцитлар) жойлашган. Таянч вазифасини бажаради. Одам ва ҳайвонларда тоғай ҳамма суякларнинг туташган жойида, қовурғанинг кўкракдаги учида, кулокда, трахея ва бронхлар деворида ва бошқа(лар) соҳаларда учрайди. Гиалин, эластик ва толали Т. фарқланади. Нафас йўллари, ковурғаларнинг олдинги учлари гиалин Т.; ҳиқилдоқ, ташқи эшитув йўли, қулоқ супраси эластик Т. дан иборат. Умуртқалар танасининг ораси толали Т. дан тузилган. Эбрионда Т. скелетнинг кўп қисмини ташкил қилади, вояга етган организмда (Тоғай ли баликладан ташқари) суякларнинг бўғим юзасинигина коплаб туради ва ковурғалар, ҳиқилдоқ, кекирдак, бронхлар, қулоқ супраси, бурун ва бошқа(лар) жойларда учрайди.
[addtoany]