Туғруқхона

Туғруқхона – даволаш-профилактика муассасаси. Аёлларга ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврларида малакали тиббий ёрдам (қатнаб ёки стационар шароитда) кўрсатади ҳамда уларга хос гинекологик касалликларни даволайди, шунингдек, чақалокларни парвариш қилиш ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб боради. 1996 й. дан Ўзбекистондаги мавжуд туғруқхоналар туғруқ мажмуи (комплекси) деб юритилади, улар бошқа даволаш-профилактика муассасалари, хусусан, оилавий поликлиникалар билан узвий боғлик ҳолда иш кўради, бу эса оналар ва чақалоқлар саломатлигини мунтазам назорат қилиш имконини беради. Кўзи срийдиган аёлларнинг тураржойлеридан қатьи назар зарур ҳолларда туғруқ мажмуида зудлик билан акушер-гинекологик ёрдам кўрсатилади (яна қ. Оналар ва болалар муҳофазаси, Туғруқ, Туғруққа ёрдам бериш). Ҳозир Ўзбекистонда 54 та туғруқ мажмуи, 1 та перинатал марказ, туман марказий касалхоналари таркибида 185 та туғруқ бўлимлари фаолият кўрсатмоқда; Тошкент ш. да эса 9 та йирик туғруқ мажмуи ва 2 та перинатал марказ ишлаб турибди (2015).

[addtoany]