Тухумдон – одам ва ҳайвонлардаги урғочилик жинсий бези. Тухумдонда тухум ҳужайра ҳосил бўлади ва ётилади (фақат булутлар ва тубан ковакичлиларда тухумдон алоҳида аъзо сифатида шклланмаган). Умуртқали ҳайвонларда тухумдон ички секреция бези сифатида гормон (фолликулин ва бошқа(лар)) ҳам ишлаб чиқаради. Тухумдон эмбрион ҳужайра пайлари ўсган бириктирувчи тўқимачи асосдан иборат; бу пайлар думалоқ фолликулаларга (ичида фақат битта тухум ҳужайра ривожланади) ва бир қатор соматик ёки фолликуляр ҳужайраларга (тараққий этаётган тухум ҳужайра атрофида жойлашган) ажралади. Етилган фоликулалар Т. сиртига силжийди ва тухум Т. девори ёриқларидан тана бўшлигига тушади. Сут эмизувчиларда ёрилган фолликулалар ўрнида сариқ тана ривожланади.
Одам тухумдони овалсимон шаклда; бачадоннинг икки ёнида, кичик чаноқда жойлашган; унинг кенг бойламларига (бачадон найдан пастрокка) бириккан.
Аёлларнинг ёшига ва организмнинг умумий функционал ҳолатига қараб Т. нинг жинсий фаолияти турлича бўлади (яна к. Жинсий аъзолар).
[addtoany]