Врач

Врач [рус.] – олий маълумотли тиббиёт ходими; оғзаки нутқда «доктор» [лот.] врач маъносини англатади (маҳаллий талаффузда «дўхтир» дейилади). Врач фаолияти беморларни даволаш ва касалликларнинг олдини олиш чораларини кўришдан иборат. Врач шифокор бурчи ҳақидаги тушунчани ҳам ўз ичига оладиган врачлик этикаси (қ. Тиббиёт деонтологияси)га амал қилади. Биринчи шошилинч тиббий ёрдам бериш – шифокор бурчларидан биридир. Улар бир нечта мутахассисликларга ажратилади: бакалавр, умумамалиёт шифокори, магистр, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, терапевтлар (ички касалликлар бўйича), педиатрлар (болалар касалликлари бўйича), неонатологлар (янги туғилган чақалоқларга қарайдиган), жарроҳлар, санитария врачлари, акушер-гинекологлар (аёллар касалликлари бўйича), невропатологлар (нерв касалликлари бўйича), психиатрлар (руҳий касалликлар бўйича), дерматовенерологлар (тери ва таносил касалликлари бўйича), стомтологлар (тиш ва оғиз бўшлиғи касалликлари бўйича), оториноларингологлар (қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари бўйича), ортопед-траматологлар (туғма ва орттирилган шикастлклар бўйича), онкологлар (ўсма касалликлари бўйича), гематологлар (қон касалликлари бўйича), трансфузиологлар (қон хизмати бўйича), урологлар (сийдик ажратиш тизими касалликлари бўйича), инфекционистлар (юқумли касалликлар бўйича) ва ҳ. к. Врачнинг асосий вазифаси инсон соғлигини саклашдир; бу Ўзбекистон врачининг қасамёдида баён этилган. Ўзбекистонда Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд, Андижон, Бухоро тиббиёт инситутлари, Тошкент тиббиёт педиатрия инситути ҳамда Урганч, Нукус, Фарғона унверситетларининг тиббиёт факултетлари врачлар етказиб беради. Шифокорларни ихтисослаштириш ва малакасини ошириш мақсадида улар махсус ин-т (Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва бошқа) ва чет элларга юбориб турилади. Амалий фаолияти ва меҳнат стажига кўра олий, биринчи ва иккинчи тоифали врачлар бўлади.

Загрузка...