Инфаркт

Инфаркт [лот. infarctus – тўлдираман, тиқиштираман] – тўсатдан қон айланишининг бузилиши натижасида некрозга учраган (ўлган) аъзо ёки тўқиманинг бирор қисми. Артерияларнинг узоқ вақт қисилиши, гипоксия ёки унга тромб, эмбол (қ. Эмболия) тикилиб қолиши инфарктга сабаб бўлади. Инфаркт деярли барча аъзолар (юрак, ўпка, буйрак, талоқ, ичаклар, бош мия ва бошқа(лар))да кузатилади. Касалликнинг клиник белгилари ва оғир-енгиллигига қараб (кўпроқ зарарланган томирнинг катта-кичиклигига боғлик) инфаркт қаерда эканлиги (ўрни) аниқланади.

Ҳаёт учун муҳим аъзоларнинг йирик томирларига бир неча дақиқа қон етиб келмаслиги оғир ўтиб, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Инфарктда дастлаб Гипоксия, кейинроқ некроз ўрнида бириктирувчи тўқима ривожланиб чадиққа айланади.

Даво касалхона шароитида тромб ва эмболни бартараф этиш, зарарланган аъзонинг қон оқимини изга солиш ва фаолиятини тиклашдан иборат.

Загрузка...