Инфекцион мононуклеоз

Инфекцион мононуклеоз, безлар иситмаси, Филатов касаллиги – одамнинг ўткир инфекцион касаллиги. Бунда бўйнидаги, жағ остидаги ва бошқа(лар) лимфа безлари шишади, томоқ оғрийди, жигар зарарланади, қон ўзгаради. Биринчи марта рус олими Н. Ф. Филатов тасвирлаган. Касалликка махсус вирус сабаб бўлади, деб фараз қилинади. Болалар ва ўспиринларда кўпроқ учрайди; яширин даври 7-12 кун. Ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Касаллик, одатда, бирданига бошланади, ҳарорат

39-40° гача кўтарилади, бош қаттиқ оғрийди. Муртак безлари оқ, сарғиш караш бойлайди, шундан кейин лимфа безлари (баъзан талоқ ҳам) катталашади. Иситма 20-25 кун давом этади. Бемор мумкин кадар эртароқ шифокорга мурожаат қилиб, даволаниши керак.

Олдини олиш: бемор иситмаси кайгунча бошқалардан ажратиб қўйилади.

[addtoany]