Жинсий гигиена

Жинсий гигиена – жинсий аъзолар касалликларидан, шунингдек, венерик касалликлардан сақланиш, туғиладиган фарзанднинг соғлом, оиланинг мустаҳкам бўлишини таъминлаш мақсадида кўриладиган тадбирлар.

Эркакларнинг жинсий гигиенаси жинсий аъзоларни тоза тутиш, венерик касалликлар юқишининг олдини олиш учун тасодифий жинсий алоқалардан ўзини тийиш ва ҳ. к. дан иборат (қ. Жинсий тарбия). Жинсий аъзоларни ҳар куни илиқ сувда совунлаб ювиш, ўғил бола ҳали гўдаклигидаёқ унинг жинсий олатини тоза тутишга, у улғайгани сайин жинсий аъзосини бот-бот совунлаб ювиб туриш ва қуруқ қилиб артишга одатлантириб бориш лозим. Ёш болаларга тор иштон, шим кийгизиш ярамайди, акс ҳолда, жинсий одатий кисиб қўйиши ёки унга инфекция тушиб яллиғланиши (фимоз)га олиб келиши мумкин.

Аёлларнинг жинсий гигиенси. Аёл организмининг анатомик-физиологик хусусиятлари (ҳайз кўриш, ҳомиладорлик, бола тугаш, эмизиш), шунингдек, уларни жинсий аъзолар касалликлари ва венерик касалликлардан сақлаш ҳамда олдини олиш учун алоҳида озодалик талаб этилади. Ташқи жинсий аъзоларни гўдаклик давриданоқ ҳар куни эрталаб ва кечқурун илик (қайнаган) сув ёки калий пеманганатнинг ним пушти эритмаси билан ювиш керак. Жинсий аъзоларни ювишдан олдин қўлни обдан совунлаб ювилади. Қиз бола чақалоқлик ва болалик даврида унда ҳали жинсий гормонлар бўлмагани сабабли жинсий аъзолари алоҳида анатомик ва физиологик хусусиятларга эга бўлади; қин эпителийси 2-3 қават ҳужайралардан иборат (етук ёшдаги аёлда 40-50 қават), қинда махсус микроорганизмлар – қин таёкчалари бўлмайди. Шу сабабли бу аъзода турли яллиғланиш касалликлари осон юзага келади. Қизамиқ, скарлатина ва бошқа(лар) умумий касалликлар оқибатида қинга инфекция тушиши мумкин. Ҳатто гижжалар тўғри ичакдан чиқиб қинга кириш ҳоллари ҳам кузатилади. Бунда қизалоқ қичинганлиги учун тери ва шиллиқ пардалари тирналиб, инфекция киради ва яллиғланиш касалликлари вужудга келади. Бу эса оғирроқ оқибатларга олиб келиши мумкин – кизлик пардаси, қин беркилиб қолиши (қ. Битов) ёки сурункали яллиғланиш касалликлари – кольпит (қин яллиғланиши) ва бошқа(лар) юзага келиши мумкин. Жинсий аъзолар гигиенаси учун ишлатиладиган буюмлар тоза жойда алоҳида сақланиши, уларни ҳеч ким тутмаслиги керак. Қиз болаларнинг жинсий аъзолари қай аҳволда эканлигига доим кўз-қулоқ бўлиб туриш лозим: тозаликка риоя қилиш, жинсий аъзоларини, оралиқ соҳасини мунтазам ювиб туриш, ич кийимларини тез-тез алмаштириб, уларни қайнатиб ювиш ва дазмоллаш, қиз бола кийимлари, сочиқ ва бошқа(лар)ни алоҳида сақлаш ва ҳ. к. Қиз боланинг балоғатга етиш даври алоҳида эътиборни талаб этади. Унга ҳайз бошланиши, унинг моҳияти ва у касаллик эмас, балки физиологик ҳолат эканини олдиндан тушунтириш лозим, токи кутилмаганда ҳайз бошланса, у саросимага тушмасин. Ҳайз кўриш кунларида баданни тоза тутиш ва ташқи жинсий аъзоларни ювишдан ташқари, кўшимча гигиена чораларини кўриш зарур. Бу даврда шамоллаш, грипп ва бошқа(лар) инфекциялардан эҳтиёт бўлиш, очиқ ҳазаларда, ваннада чўмилмаслик, оғир иш кимаслик лозим. Фақат енгил душ қабул қилиш мумкин.

Эри билан турган аёл жинсий ҳаёт гигиенсига, айниқса, жиддий риоя қилиши, йилига камида бир марта аёллар консультациясига бориб туриши керак. Жинсий аъзоларда ўзгариш сезилса (оғриқ, ҳайз қонининг кўп ёки оз кетиши, оқчил келиши ва ҳ. к.), шифокорга мурожаат қилиш зарур. Юқорида айтилган гигиена чоралари аёл ҳаётининг климактерий ва қарилик даврларида ҳам амалга оширилади. Умуман хоҳ аёл, хоҳ эркак жинсий гигиенага тўла-тўкис амал қилса, ҳар қандай нохушликларнинг олди олинади.

Загрузка...