Коксит

Коксит [лот. соҳа – сон] – чаноқ-сон бўғмининг яллиғланиши. Кокситга кўпгина инфекцион касалликлар (ангина, грипп, терламалар, сил, бруцеллёз ва бошқа(лар)), шунингдек, йирингли инфекциялар сабаб бўлади. Организмнинг заифлашуви, болаларнинг юқумли касалликлари (қизамиқ, скарлатина, кўкйўтал) ҳам баъзи ҳолларда кокситга олиб келиши мумкин. Сил коксити ва силга алоқаси йўқ коксит фарқ қилинади.

Сил коксити, одатда, 5-10 яшар болаларда учрайди. Касаллик аста-секин бошланади. Дастлаб сил интоксикацияси юзага чиқади: боланинг иштаҳаси йўқолади, бўшашади, ижикданади, оза бошлайди, ҳарорати кўтарилади, узоқ юрганда оқсайди, тиззаси оғрийди, лекин бўғим ҳаракати чекланмайди. Бола кечаси уқусида безовталанади, оғриётган томонини авайлаб, соғ ёнбоши билан ётади. Оқсоқланиш ва оғриқ борган сари зўраяди. Чаноқ-сон бўғими соҳасида оғриқ кучли бўлади, бемор оёғини боса олмай қолади. Оёқ ингичка тортиб, мушаклари атрофияланади, шакли ўзгаради, касалланган томондаги чаноқ юқорига кўтарилиб, олдинга этилади; умуртқа поғонаси ён томонга (сколиоз) ёки олдига этилиши (лордоз) мумкин. Бўғим халтачасиги йиринг тўпланиб, ёрилади. Бўғим ва суяк чирийди. Натижада сон сулги бўғимдан чиқади, артроз ривожланади.

Грипп, ангина, скарлатина ва бошқа(лар) инфекцион касалликлар, сепсис, турли шикастланишлар силга алоқаси йўқ кокситга сабаб бўлиши мумкин. Бу барча ёшдаги кишиларда кузатилади. Касаллик муддати унинг кечишига, организмнинг қаршилик кучига ва беморнинг ёшига боғлик. Ўз вақтида тўғри даво қилинса, касаллик узоқ чўзилмайди, асоратларнинг олди олинади, энг муҳими, бўғим ҳаракати сақлаб келинади.

Давоси. Организмнинг қувватга кириладиган дорилар буюрилади, силга қарши даво қилинади, касалланган бўғимнинг кимирлмай тўғри туришига қаратилган чоралар (гипс боғлов) кўрилади. Зарур бўлса, жарроҳлик усули қўлланилади. Махсус курортларда даволаниш тавсия этилади.

Загрузка...