Менингококк инфекцияси

Менингококк инфекцияси – мнингококкпар қўзғатадиган ўткир инфекцион касаллик. Менингококк инфекциясининг манбаи бемор, асосан, бактерия ташувчилар; улардан микроб атрофдагиларга ҳаво-томчи йўли орқали тарқалади. Қиш ва баҳорда кўпроқ учрайди (мавсумий кўтарилиш). Менингококк инфекцияси бурун ва ҳалқум шиллиқ пардасининг яллиғланиб зарарланиши (назофаригит), бош мия юмшоқ пардасининг йирингли яллиғланиши (йирингли менингит) ёки мия моддасининг мия пардаси билан биргаликда яллиғланиши (менингоэнцефалит) ёки менингококклар қонга тушганда рўй берадиган менигококкцемия сифатида ўтиши мумкин. Аксари айни бир беморда касалликнинг санаб ўтилган барча шакллари авж олади. Кўпинча, касаллик аломатлари бўлмагани ҳолда менингококларни ташувчанлик кузатилади, бу, айниқса, хавфли. Тумов, йўтал, аксириш билан ўтадиган яллиғланиш белгилари бўлган (назофарингит) бемор, касаллик қўзғатувчисининг тез тарқалишига сабаб бўлади.

Назофарингитда томоқ оғрийди ва ачишди, қуруқ йўтал тутади, бурун битади, бурудан шилимшиқ-йирингли, баъзан, қон аралаш суюқлик келади. Бош айланиши, оғриши, ҳарорат кўтарилиши, бурун қонаши мумкин.

Менингококкцемия иситма билан бошланади, баданга катта-катта тошмалар тошади. Баъзан нуктасимон ёки яхлит қон қўйилиши мумкин. Бу жуда оғир кечади, юрак фаолияти бузилади, ички аъзоларга қон қўйилади. Вақтида даво қилинмаса ўлим рўй беради.

Менингит ҳам, одатда, тўсатдан бошланади. Менингококк инфекциясига шубҳа қилинганда томоқ ва брундан суртма ҳамда орқа мия суюқлиги олиб текширилади. Менингококк ташувчилик ва менингококк назофарингити касалликнинг маҳаллий турига киради. Менингококкцемия ва менингококк менингити тарқоқ турлар ҳисобланади.

Бемор касалхонада даволанади. Даво нечоғли эрта бошланса, натижа шунчалик яхши бўлади. Профилактика мақсадида менингококк вакцинаси қўлланади.

[addtoany]