Описторхоз

Описторхоз – гижжа касалликлари гуруҳига мансуб табиий ўчокли биогельминтоз. Сурункали кечади ва, асосан, жигар, меъда ости бези ҳамда ўт пуфаги зарарланади. Трматодалар гуруҳига мансуб 2 хил описторхлар кўзғатади. Одам ва ҳайвонларда учрайди. Мушук, ит, чўчқа ва одам паразитларни ташувчи манба бўлиши мумкин. Гижжа тухумлари нажас билан ташқарига чиқиб, сувга ва у орқали чиганоклар организмига тушади. Орадан 2-10 ой ўтгач личинкалар пайдо бўлиб, иккинчи оралиқ хўжайин – балиқларга, улардан одам ёки ҳайвонлар организмига ўтади ва 2 йилгача яшайди. Паразитлар хом ёки чала тузланган, дудланган балиқчи истеъмол қилганда одамга юқади. Описторхознинг табиий ўчоқлари Европа ва Жан.-Шарқий Осиёда кўп учрайди. Ёш болаларда ҳам, катталар да ҳам кузатилади. Дегизчилар, балиқчилар, қишлоқ хўжалиги ходимлари кўпроқ касалланади. Касалликнинг яширин даври 2—4 ҳафта. Асосий клиник аломатлари: бироз иситмалаш, ҳорғинлик, ич бузилиши, терида томалар пайдо бўлиши, камқонлик, В12 витамини етишмаслиги. Касаллик охирида ўт пуфаги ва ўт йўллари, ўн икки бармоқ ичак ва меъда ости безларининг яллиғланиш аломатлари юзага келади. Диагноз ўн икки бармоқ ичак шираси ва нажас таркибида описторхларни лаборатория усулида текшириб топишга асосланиб қўйилади.

Празиквантель, хлоксил, битинол каби препаратлар билан даволанади. Беморлар б ойгача диспансер назоратида бўлади.

[addtoany]