Орхит

Орхит [юн. orchis – мояк. itis – яллиғланиш] – моякнинг яллиғланиши. Кўпинча, юқумли касалликлар (грипп, тепки, сил ва бошқа(лар)) асорати сифатида ёки ёрғокка шикаст етиши оқибатида (қ. Жинсий аъзолар) пайдо бўлади. Касаллик бирдан бошланади: тана ҳарорати кўтарилади, мояк қаттиқ оғрийди, катталашиб, таранг тотади ва безиллаб туради. Касаллик белгилари пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат этиш ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш зурур, акс ҳолда, яллиғланиш жараёни авж олиб мояк функциясига жиддий путур етиши мумкин. Бемор ўринда ётиши ва суспензорий такиши лозим. Яллиғланиш жараёни тарқалиб, ҳарорат меъёрлашгандан кейин ҳам суспензорий тақиш ёки сиқиб турадиган трусик (плавки) кийиб юриш керак, вақтинча жинсий алоқадан ўзни тийиш тавсия этилади.

[addtoany]