Овуляция

Овуляция [лот. orum – тухум] – тухум ҳужайраларининг тухумдондан тана бўшлигига чиқиши. Урғочи сут эмизувчи ҳайвонларда ва аёлларда овуляция вақтида етук тухум ҳужайраси бўлган Грааф пуфакчаси ёрилади ва овуляция даври кечади. Бу жараённи, асосан, гипофиз гормонлари бошқаради. Ҳомиладорлик бошланиши билан овуляция тўхтайди (яна қ. Ҳайз).

[addtoany]