Периодонтит

Периодонтит [пери… ва юн. odontos – тиш], перицементит – тиш илдизи атрофидаги тўқималар (периодонт)нинг яллиғланиши. Келиб чиқишига кўра, инфекцион ва ноинфекцион бўлади. Инфекцион периодонтит кўп учрайди. Инфекция периодонтга турли йўллар: илдиз канали, илдиз милки, чириган тиш (кариес) орқали тушади. Ноинфекцион периодонтит дори, кимёвий моддаларнинг периодонт ёриғига тушиши, перидонтнинг механик шикастланиши (зарб, қаттиқ нарсаларни тишлаш, коронканинг синиши ва ҳ. к.) натижасида юзага келади.

Ўткир ва сурункали периодонтит фарқ қилинади Ўткир касаллик бир неча соат давомида пайдо бўлади. Тиш ўсиб кетгандай туюлиб, лўкиллаб оғрийди. Йиринг тўпланиб, милк шишади. Кўпинча, шиш лимфа тугунларига ҳам тарқалади, баъзан ҳарорат кўтарилади. Сурункали периодонтит ёпиқ жараён сифатида ўтади, оғиздан қўланса ҳид келади, тиш зарарланганда, киши совқотганда оғриқ пайдо бўлади. Баъзан гранулёма ҳосил бўлиб, ўсмага айланади. Бемор мутахассис шифокор назоратида даволанади. Оғриқ қолдириш мақсадида оғиз шалфей қайнатмаси билан дейилади. Касалликнинг олдини олиш учун чириган тишлар, оғиз бўшлиғи касалликларини ўз вақтида даволаш лозим.

[addtoany]