Плексит [лот. plexus – чигал] – орқа миядан чиқадиган нерв чигалларининг яллиғланиши (қ. Периферик нерв тизими). Инфекцион касалликлар, шикастланиш, умуртқа поғонаси касалликлари ва бошқа(лар) сабаб бўлди. Плексит, одатда, тўсатдан бошланади. Бўйин ва елка чигали зарарланганда қўл ва оёқ безиллаб оғрийди; қўл мушакларида сезувчанлик бузилади. Бу хилдаги ўзгаришлар, кўпинча, билак ва қўл панжаси соҳасида учрайди. Мушаклар нимжон бўлиб қолади, оғрийди, ҳаракат ўзгаради. Бел-думғаза плексит ида шу соҳадаги мушаклар безиллаб туради, ҳаракат қилиш қийинлашади. Касалликнинг кечиши кўпроқ сабабчисига боғлиқ, у қандай кечишидан қатьи назар, албатта, шифокорга мурожаат қилиш ва унинг кўрсатмаларини бекаму кўст бажариш лозим. Ўз билгича иссиқ қилиш ёки оғриқ қолдирувчи дорилар ичиш ярамайди; акс ҳолда, касаллик авж олиб кетиши мумкин. Бел-думғаза плексит билан оғриган аёллар акушер-гинеколог кўригидан ўтишлари лозим.
[addtoany]