Простата бези аденомаси – ёши улғайган эркакларда простата безининг касалланиб, ўсмасимон (хавфсиз) каттапашуви. Простата бези аденомаси секин ривожланади, дастлабки белгиси тез-тез ва, айниқса, тунда заҳартанг қилишдир; аввалига сийдик ингичкаланиб тушади ва узоққа бормайди. Бемор гўё оёғи орасига сийгандек бўлади. Вақт ўтиши билан бу ҳолат кучаяди: сийдик томчилаб келади, баъзан тўлиқ тутилиб қолиши ҳам мумкин. Касаллик жуда ўтиб кетган ҳолларда сийдик ихтиёрсиз томверади, бироқ беморнинг қовуғи бўшамаганга ўхшаб туради. Бу белгилар билан бир қаторда буйракда ҳам турли ўзгаришлар юзага келади. Буйрак косачалари ва жоми кенгаяди, буйрак яллиғланади (қ. Пиелонефрит); тош пайдо бўлиши ҳам мумкин (қ. Сийдик тош касаллиги). Простата бези аденомаси катталашиб кетишининг олдини олиш учун касалликнинг биринчи белгилариданоқ шифокорга кўриниб, унинг тавсияларига (гигиеник режим, парҳез ва бошқа(лар)) амал қилиш лозим. Айниқса, оёқларни совқотишдан эҳтиёт қилиш керак. Сийдик қистаганда дарҳол қовуқни бўшатиш лозим.
Простата бези аденомаси операция йўли билан даволанади.
[addtoany]