Қичима каналар

Қичима каналар, қўтир каналар [Sarcopdoidea] – акариформ каналар туркумнинг катта оиласи. Ўз. 0,15-0,3 мм. Урғочиси эркагига нисбатан йирикрок. 20 га яқин тури бор. Сут эмизувчилар териси остида паразитлик қилади. Хўжайинининг териси устида уринган, эркаги ҳалок бўлади. Тери тўқималари билан озиқланади. Терининг мугуз катламини еб, йўллар очган, ўша йўлларга тухум қўяди. Қичима каналар чорва моллари терисида қўтир, бир тури эса одам терисида, айниқса, қўл бармоқлари ораси ва тирноқлар остида қичима пайдо қилади.

[addtoany]