Қон деполари – одам ва юксак даражада ривожланган ҳайвонларда мавжуд қоннинг 50 % ини захирада сакрайдиган резервуар аъзолар. Жигар, талоқ ва тери қон деполари ҳисобланади. Бу аъзоларнинг томир тизими ўзига хос тузилган. Талокда қоннинг бир қисми ҳужайралар орасига тарқалган бўлиб, қон айланишида иштирок этмайди. Талоқ силлиқ мушакларининг қисқариши туфайли қон умумий қон оқимига қайта қўйилади. Жигар томирларида қон секин оқади. Жигар томирларининг қисқариши натижасида қон Томирлар бўйлаб тарқалади. Терида қон капиллярларда тўпланади. Организмда кислород етишмаганида (масалан, оғир жисмоний иш қилганда) ёки қон таркибидаги гемоглобин миқдори камайганда (масалан, кўп қон йўкотганда), қон деполари даги қон умумий қон айланиш тизимига чиқади ва миқдори кўпаяди. ҚОН ивиши – суюқ қоннинг юмшоқ қуйқум (лахта)га айланиши; одам ва ҳайвон организмининг қон йўқотишга қарши физиологик ҳимоя реакцияси. Қон томир зарарланиб, қон окканда қон плазмасида эриган фибриноген оксилнинг эримайдиган фибрин ҳолига айланиши ва бу толалар қоннинг шаклли элементлари (тромбоцитлар) билан ўралашиб қуйқум ҳосил бўлиши натижасида вужудга келади ва у томирнинг шикастланган жойини тўсиб қўяди.
Қ. и. мураккаб ферментатив жараён бўлиб, у босқичма-босқич (3 фазада) кечади. Қ. и. қон ивиши омиллари (Қ. И. О.) – қон плазмасининг қатор оқсиллари ва Са2+ ионлари иштирокида амалга ошади. Асосий Қ. И. О. 13 та бўлиб, улар рим рақамлари билан белгиланади. Бу омилларнинг бир нечтаси қоннинг шаклли элементлари таркибида бўлади.
Қ. и. нинг асосий реакциялари қуйидагилар: фаол тромбопластин ҳосил бўлиши; протромбин тромбинта айланиши; фибриноген фибринга айланиши; фибриннинг стабилзацияси.
Нормада одам қони томирдан чиққан, 5-12 мин. да ивийди. Айрим патологик ҳолатларда Қ. и. секинлашиши ёки тезлашиши мумкин, бу тромбозларга олиб келади.
Тиббиётда қон ивишини сусайтирувчи (антикоагулянтлар), кучайтирувчи ва баркрорлаштирувчи воситалардан кенг фойдаланилади.
[addtoany]