Қон гуруҳлари

Қон гуруҳлари – қоннинг иммуногенетик хусусиятлари, бунда 1 қон гуруҳига эга бўлган шахс қон гуруҳи бошқача шахсдан эритроцитлар, лейкоцитлар, қон плазмаси (қ. Плазма), кўпчилик тўқималар ва биологик суюқликлада маълум хил антигенлар бор ёки йўқлиги билан ажралиб туради. Қон гуруҳлари қоннинг наслдан-наслга ўтадиган белгилари бўлиб, у гемагглютинция (эритроцитларнинг ёпишиши) реакцияси ёрдамида аниқланади. Ана шу белгилар асосида барча одамлар қони (ирқи, ёши ва жинсдан қатьи назар) группаларга бўлинади. Одам қонининг у ёки бу қон гуруҳига мансублиги унинг шахсий биологик хусусияти бўлиб (она қорнидаги ривожланиш давридаёқ шакллана бошлайди), кейинги бутун ҳаёти давомида ўзгармайди.

Эритроцитлар (қизил қон ҳужайралари) таркибидаги изоантигенлар – изоантиген А ва изоантиген В, шунингдек, нормада баъзи одамларнинг қон зардобида бўладиган изоантителлар – изоантитела α ва β изоантитело кўп амалий аҳамиятга эга омиллар ҳисобланади. Одам қонида фақат турли хил изоантигенлар ва изантителалар (масалан, А + β20 + α) бўлади, чунки бир хил белгидаги изоантигенлар ва изоантитлалар учрашса (масалан, А ва α) эритроцитлар билан ёпишиб, одамни ўлимга олиб келади.

Одам қонида А ва В изоантигенлар, шунингдек, а ва β изоантителолар бўлишига қараб уларни шартли равишда ҳарфлар ҳамда рақамлар билан ифодалаб, 4 группага бўлиш мумкин. Oαβ(I) фақат, а, β изоантителолар бор қон гуруҳи; Аβ(П) – таркибида А изоантигени ва β изоантитело бор қон гуруҳи; Вα(Ш) – таркибида В изоантигени ва α изоантителоси бор қон гуруҳи; ABO(IV) – таркибида фақат А ва В изантигенлари бор қон гуруҳи.

Қон гуруҳлари ҳақидаги таълимот 19-а. охирида юзага келган, у умумий иммунологиянинг муҳим қисми. Қон гуруҳларини ўрганиш изоантиген А нинг бир хил белгига эга эмаслигини кўрсатди. Изоантиген В изоантиген А га нисбатан кўпроқ бир хил белгилиги билан фарқ қилади. Ундан ташқари, баъзи одамлар эритроцитида Н ва 0 каби специфик (махсус) антигенлар топилди.

АВО системасида ўз моҳиятига кўра, изантигенлардан сўнг тиббиёт амалиётида қон гуруҳларининг Rh тизими (Rhesus – резус) резус-фатор иккинчи ўринда туради, у қон гуруҳларининг энг мураккаб системаларидан бўлиб, 20 дан ортиқ изоантигендан ташкил топган. 85 % одамлар эритроцитларида Rh тизим антигени – Rh-фатор мавжудлиги, 15 % одамларда унинг бўлмаслиги аниқланган. Ана шу факторнинг бор ё йўқлигига қараб одамлар шартли равишда – резус-мусбат ва резус-манфийли деб ажратилади. қонида Rh-фактори бўлмаган она организмида ривожланаётган ҳомилага резус-фактори мусбат отадан ўтган антиген таъсирида унга қарши антителалар ҳосил бўлади, бу антитлалар, ўз навбатида, ҳомила эритроцитларига таъсир этиб, уларнинг гемолизи (эриши)га сабаб бўлади, бу гемолитик анемия кўринишида намоён бўлади, баъзан ўлимга олиб келадиган резус-конфликт (зиддият) келиб чиқади. Қони резус-манфий одамларга резус-мусбат қон қайта қўйилганда ҳам шундай ҳолат кузатилиши мумкин.

Эритроцитлардаги изоантигенлардан ташқари, қоннинг бошқа таркибий элементларида ҳам фақат уларга хос изоантигенлар борлиги аниқланди, бу лейкоцитларнинг 40 дан ортиқ антигенларини бирлаштирувчи лейкоцитар группалар мавжудлигини кўрсатди. Одам қонининг бошқа тизимларига оид изоантигенлар АВО ва Rh тизимларига қараганда камроқ амалий аҳамиятга эга бўлса-да, суд тиббиёти, генетика, антропология соҳалари учун аҳамияти катта.

Қон гуруҳларига хос белгилар ирсий факторлар билан белгиланади, яъни болалар қонининг антиген хусусиятлари ота-онанинг қон гуруҳига боғлиқ. Бу суд тиббиётида боланинг ота-онасини аниқлаб бериш масалаларини ҳал қилишга имкон беради.

Қон гуруҳларининг наслдан-наслга ўтиши

Қон гуруҳларининг наслдан-наслга ўтиши

Ота-она

Фарзанд

ОхО

О

О х А

0, А

О х В

О, В

А х А

0, А

В х В

О, В

А х В

О, А, В, АВ

0 х АВ

А, В

А х АВ

А, В, АВ

В х АВ

А, В, АВ

АВ х АВ

А, В, АВ

Қон гуруҳлари стандарт зардоблар ёрдамида эритрцитлардаги изоантигенларни топиш йўли билан аниқланади. Қон гуруҳлари системасини аниқлаш кўпроқ амалий аҳамиятга эга. Қон қўйишда қон гуруҳларининг бир-бирига мос келиши эътиборга олинади. Ҳайвонлар қони, қайси группада бўлишидан қатьи назар, одам қонига тўғри келмайди.

[addtoany]