Қон яратувчи аъзолар

Қон яратувчи аъзолар – одам ва ҳайвонларда қон ва лимфа ҳужайралари ҳосил бўладиган аъзолар. Одамда ва сут эмизувчи ҳайвонларда қизил кўмик, талоқ, лимфа тгунлари, айрисимон без қон яратувчи аъзолар ҳисобланади. Қизил кўмик асосий қон яратувчи аъзо. Қизил кўмикнинг ҳамма тўқимаси қоннинг етилган ҳужайра элементлари билан тўла бўлади. Қизил кўмикдан фарқ қилиб, сариқ кўмикда ёғ ҳам бўлади. Кўмикда эритроцитлар, лейкоцитланинг турли шакллари ва тромбоцитлар шаклланади.

Лимфа тугунлари (қ. Лимфа тизими) қон яратилиши ва организмнинг ҳимоя реакцияларида қатнашади, уларда, асосан, лимфоцитлар ривожланади. Қон яратиш аъзоларининг асосий вазифаси қон ҳужайраларининг емирилшига қарамай, уларни доимий нисбатда сақлаб туришдан иборат.

Загрузка...