Радиология

Радиология [радио ва логия – фан] – касалликларни аниқлаш ва даволаш учун ионловчи нурлар қўлланадиган соҳа, тиббий фан. Нурларнинг организмга таъсири, организмни нурланишдан ҳимоя қилиш масалаларини ўрганади. Рентген нурлари кашф этилиши (1895) муносабати билан радиология юзага келди. Радиологиянинг мустақил фан сифатида ривожланишида физика, кимё, техника ва биология фанлари ютуқларининг роли катта бўлди. Тиббий радиология нур билан даволаш, рентгенодиагностика, радиоизотоп диагностика ва бошқа(лар)дан таркиб топган. Даволаш ва диагностика вақтида учрайдиган нурланиш асоратларини аниқлаш ва уларни йўқотиш масалалари билан ҳам шуғулланади. Тиббий Р. нинг назарий асоси радиобиологиядир. Ўзбекистонда Онкология, Рентгенология ва радиология марказлари, Тошкент тиббиёт академияси, шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-ти ва бошқа(лар) тиббиёт ин-тларидаги Р. кафедрасида бу соҳанинг энг долзарб муаммолари бўйича илмий изланишлар олиб борилади.

[addtoany]