Риккетсиозлар – бактериясимон микроорганизмлар, риккетсийлар қўзғатадиган ўткир юқумли касалликлар. Ҳайвонлар, қон сўрувчи ҳашаротлар (бит, бурга, кана) ва Одамда учрайди. Риккетсиозларга эпидемик тошмали терлама, Ку иситмаси, окоп иситмаси ва бошқа(лар) киради.
Риккетсийлар микрометр улушларидан тортиб, бир неча микрометргача катталикда бўлади. Шакли шарсимон, ипсимон, калта ёки узун таёқчасимон бўлиши мумкин. Риккетсийлар турли хил ҳашаротлар (бурга, бит ва канлар) организмида паразитлик қилади.
Риккетсиозлар қон орқали ўтадиган юқумли касалликлар гуруҳига киради. Риккетсиозларнинг қўзғатувчилари касал одам (ҳайвон) қони ва лимфасида муайян вақтгача айланиб юриб, ундан қон сўрувчи ҳашаротлар (бурга, бит) ва каналар орқали соғлом киши қонига ўтади, ҳашаротлар рикетсийларни фақат нажаси ёки сўлак безлари секрети орқали ажратади. Айрим ҳолларда, масалан, Ку иситмада риккетсиозлар қорамол сути ва сийдиги орқали юқади.
Табиий шароитда риккетсиозлар турли хил ёввойи сут эмизувчилар (асосан, кемирувчилар)да учрайди, булардан (риккетсийларнинг қонда айланиб юриши даврида) бурга ва каналар касалликни юқтиради. Одамга касаллик кана қонии сўрганида, риккетсийлар бит, бурга, кана нажаси орқали зарарланган терига (масалан, терини қашиганда) ёки чанг билан шиллиқ падаларга тушганида юқади. Риккетсиозлар орасида эпидемик тошмали терлама ва окоп иситмаси антропоноз касалликдир, булар билан кўпроқ одам касаллнади. Уларнинг қўзғатувчиси бемор қонидан касаллик тарқатувчи (битлар)га қон сўрганида ўтади, улардан эса бошқа кишиларга тарқалади. Қолган Р. – зооноз касалликлардир. Бунда одамга касаллик касал ҳайвонлардан риккетсийлар ўтган бурга ёки каналар чаққанда (оқади.
Касаллик тўсатдан бошланади, бемор иситмалайди, боши ва мушаклари оғрийди ва баданига тошма тошади. Қон томирларнинг деворлари, шунингдек, марказий нерв тизими зарарланади.
Бемор касалхонада даволанади. Риккетсиозларнинг олдини олиш учун қон сўрувчи ҳашаротлар (кана, бит, бурга) ва кемирувчиларга қарши кураш олиб бориш лозим.
[addtoany]