Бош мия нервлари – бош мия асоси (пастки юзасидан олдинма-кейин бошланувчи 12 жуфт нерв. Улар бош мияни ташқи муҳит ва ички аъзолар билан боғлаб туради. I. Ҳид билув нервлари – бурун бўшлиғининг тепа қисмига тарқалиб, ҳидларни қабул қилади. II. Кўрув нервлари – кўз соққаснинг нурларни қабул қилувчи тўр пардасига тарқалган. Кўзни ҳаракатлантирувчи (III), ғалтак (IV) ва узоқлаштирувчи (VI) нервлар кўз соҳасининг ёрдамчи мушакларига боради. V. Уч шохли нерв юз, кўз, бурун ва оғиз бўшлиқларига тарқалади.
VII. Юз нерви – юздаги мимика (имо-ишора), жағ ости мушаклари, бурун бўшлиғи, танглай ва тил шиллиқ пардасини таъминлайди.
VIII. Вестибуляр-эшитув нерви ички қулоқда тармоқланади. IX. Тил-ҳалқум (ютқин) нерви – тил ва ҳалқумда тармоқлнади. X. Адашган (сайёр) нерв – юракка, нафас ва қорин бўшлиғи аъзоларига тарқалади. XI.Қўшимча нерв – елка ва бўйин мушакларига боради. XII. Тил ости нерви, тил ва тил ости мушакларига тарқалади. Бош мия нервлари сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва аралаш бўлади. I, II, VIII нервлар сезувчи, IV, VI, VII, XI, XII нервлар ҳаракатлантирувчи ва III, V, IX, X нервлар аралаш нервлардир.
[addtoany]