Кариология

Кариология [карио – ядро ва логия – фан] – цитологиянинг бир бўлими; ҳужайра ядроси ва унинг тузилмалари (ядроча, хромосомачар, ядро мебранаси ва бошқа(лар))ни оптик ва электрон микроскопия, цитокимё, изотоп индикаторлар усуллари ёрдамида ўрганади. Кариология 19-а. охири 20-а. бошларида ҳужайра ядросининг ирсиятдаги етакчи роли аникланганидан сўнг пайдо бўлди. Ядро тузилмаларининг интерфаза ва ҳужайранинг бўлиниши (қ. Амитоз, Митоз, Мейоз, Эндомтоз) даврида микроскопик ва субмикроскопик тузилиши, айниқса, хромосомалар редупликцияси конуниятларининг аниканиши кариологиянинг асосий ютуғи ҳисобланади. Генетика ва кариология асосида цитогенетика пайдо бўлган. Бу фан цитгенетика, ривожланиш биологияси, молекуляр биология билан бирга ҳужайра тузилмаларининг ривожланиши ва ихтисослашуви жараёнида хромосомалар ва улар айрим қисмларининг шаклланиши ҳамда функцияси қонуниятларини ўрганади. Хромосомалар ва уларни ташкил этган тузилмалар таркибини ўрганиш кариологиянинг энг актуал муаммоси ҳисобланади. Ҳар хил ёки битта турга мансуб организмлар кариотиларини қиёслаш асосида тур доирасида криотипларнинг ўзгармаслиги принципининг аниқланиши кариосистематиканинг пайдо бўлишига олиб келди. 20-а. нинг 50-й. ларида одам К. сининг ривожлана бошлаши билан бир қаторда ирсий касалликларнинг хромосомалар билан боғлиқлиги аниқланди (қ. Тиббиёт генетикаси, Одам генетикаси). Кариология, цитология, цитосистматика, цитогенетика соҳасидаги мақолалар Флоренция ун-ти томонидан нашр этилаётган «Caryologia» (1948 й. дан) халқаро жур. да чоп этилади.

Загрузка...