Лейшманиоз – одам ва ҳайвонларда учрайдиган касаллик. Кўпроқ тропик ва субтропик иқлимли минтақаларда қайд этилади. Лейшманиялар кўзғатади ва искабтопарлар орқали юқади. Инфекция манбаи кемирувчлар ҳисобланади. Тери лейшманиози (қ. Ёмон жароҳат) ва ички аъзолар висцерал лейшманиози фарқ қилинади.
Висцерал лейшманиоз «кала-азар» деб ҳам юритилади. Касалликнинг бу тури билан кўпроқ болалар касалланади (биринчи бўлиб касаллик қўзғатувчисини топган инглиз шифокори У.
Лейшман номидан олинган). У сурункали кечади, ички аъзолар жиддий зарарланади; дам-бдам иситма хуруж қилиши, жигар ва талокнинг ниҳоятда катталашуви, анемия ва жуда ориқлаб кетиш касалликка хос апоматлардир. Кўпинча, ўлим ҳоллари кузатилади. Даволаш учун таркибида сурма бор препаратлар (солюсурьмин, стибанол, неостибодан ва бошқа(лар)) қўлланилади. Олдини олиш искабтопар ва кемирувчиларни киришдан иборат. Шахсий ҳимоя воситаси – репеллентлардан фойдаланилади.
[addtoany]