Офтальмология [офтальмо… ва ..логия] – кўзнинг нормал ҳолати ва касалликларини ўрганадиган фан. Клиник тиббиётнинг бир бўлими. Офтальмология фанининг тарихи Ибн Синодан бошланади. У яратган «Тиб қонунлари» китобининг 3-жилди кўз ва кўз касалликларига бағишланган. Офтальмология 17-а. да мустақил фан сифатида ривожлана бошлади, кўз типик муҳитлрининг нур сингдирувчи хоссалари (диоптркаси) ҳақидаги тасаввур ўша вақтда вужудга келди, рефракция аномалияларини тушуниш ва уларни кўзойнак билан тузатишга шу тариқа асос солинди, кўзнинг тўр пардаси унинг ёруғлик сезувчи қисми эканлиги, катаракта кўз гавҳарининг хира тортишидан иборатлиги аниқланди. 18-а. охирида офтальмология билан, асосан, хирурглар шуғулланишди. 19-а. нинг 1-ярмида кўзнинг, асосан, ташқи касалликлари ўрганилди ва операция техникаси ишлаб чиқилди, шу асрнинг 2-ярмда, офтальмоскоп кашф этилгач, кўз «туби» — тўр пардаси ва кўриш нерви касалликлари чуқурроқ ўрганила бошланди. 19-а. охирида бактериология муваффақиятлари туфайли бир қанча кўз касалликларининг юқумли эканлиги аниқланди. 20-а. да кўзни текширишнинг нозик усуллари тараққий топди, жумладан, биомироскопия усуллари (гонископия, топография ва бошқа(лар)) жорий қилинди. Кўзойнак оптикаси мувафакиятларга эришди.
Ўзбекистонда бу соҳадаги тадқиқотлар 20-й. ларда Ўрта Осиё ун-ти тиббиёт ф-ти кўз касалликлари кафедрасида бошланди. Кейинчалик улар республикадаги тиббиёт Йилларининг кўз касалликлари кафедраларида давом эттириши. Ўлка касалликлари муаммолари, бруцеллёз, лейшманиоз, терлама, безгак ва бошқа(лар) умумий касалликларда кўриш аъзосининг ўзгариши масалалари (П. Ф. Архангельский, С. А. Попова, Т. Г. Ильина, М. Ҳ. Ҳамидова), Ўзбекистонда офтальмология соҳасининг аҳволи ўрганилди. Кўриш аъзоларининг и. ч. жараёни билан боғлиқ шикастланишининг олдини олиш ва даволаш масалалари ишлаб чиқилди (Т. Ё. Қсимов, М. К. Комилов, Ҳ. К. Ҳожимуҳамедов, Қ. А. Асланова, Т. У. Умарова), мия яллиғланиши – оптохиазмал лептоменингитда кўзда содир бўладиган ўзгаришларни аниқлаш ва янги даво усулларини топиш (Ҳ. М. Комилов), назла (кўксув, глаукома) оқибатида кўр бўлиб қолишни барвақт аниқлаш, даволаш ва олдини олишга доир тадқиқотлар ўтказилди (А. Ю. Юсупов, М. Ҳ. Ҳамидова, Т. Г. Ильина, К. К. Қодирова ва бошқа(лар)).
Офтальмология фани ютуқлари амалиётда жорий этилиши туфайли Ўзбекистонда ўткир эпидемик конъюнктивит эпидемияси, трахома (шилпиқ) бутунлай тугатилди. Кўз қон томири касалликлари, миопия, ғилайлик ва бошқа(лар) касалликлар муаммоларини илмий асосда ҳал қилиш устида илмий ишлар олиб борилмоқда (Ҳ. М. Комилов, О.Г. Левченко, Б.О. Зоҳидов, Ф.О. Баҳриддинова, А. А. Юсупов, Р.О. Муҳаммдиев, А. У. Зокиров, А. Р. Худойбердиев ва бошқалар), кўз микрохирургияси ривожланмоқда, кўзнинг турли касалликларини даволаш учун маҳаллий хомашёдан тайёрланган янги дори-дармонлар қўлланилмоқда (Н. М. Норматова, М. С. Қосмова, М. Ҳ. Каримова ва б). Ҳоз. Ўзбекистондаги барча тиббиёт ин-тлари кафедралари ва уларнинг клиникалари, шунингдек, республика офтальмология касалхонасида офтальмология соҳасида илмий текшириш ишлари олиб борилмоқда.
[addtoany]