Қон қуйиш, г емотрансфузия – даволаш муолажаси; қон ва унинг таркибий қисмлари (кон плазмаси, эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар массаси)ни даво мақсадида бемор организмига қуйиш. Қадимда шифокорлар қон одамнинг ҳаёт қобилиятини оширади деб тахмин қилиб, қонни ёшартириш мақсадида, руҳий беморларни даволашда қўллашган, лекин бунда қон қуйиш ўрнига уни беморга илиқ ҳолда ичириш тавсия этилган. Қон қуйишга уринишлар инглиз олими У. Гарвей томонидан ёпиқ қон айланиш тизимининг кашф этилишидан (1628) сўнг бошланди. 19-а. га келиб одамга фақат одам қонини қуйиш мумкинлиги исботланди. Бироқ қон қуйиш тиббиёт амалиётига 20-а. бошларида кишиларда қоннинг 4 группаси борлиги аниқлангач, реципиент (қон олувчи) ва донор қонининг мос келиши қонуниятлари ўрганигандан сўнг жорий қилинди (қ. Қон гуруҳлари). Донор қонининг ивиб қолишига тўсқинлик қиладиган ва уни узоқ муддат сақлайдиган (консервация) воситаларининг топилиши қон қуйишнинг янада кенг тарқалишига имкон берди. Қон қуйишда донордан олинган қон, шунингдек, қон ўрнини босувчи суюқликлар ишлатилади. Шок, кўп қон йўқотиш билан кечадиган операциялар, ички аъзолардан (меъда, ўпка ва бошқа(лар)) қон кетганда, анемия, йирингли жараёнларда, куйганда, заҳарланганда ва бошқа(лар)да қон қўйилади. Қоида эритроцитлар миқдори камайса эритроцитлар массаж, лейкоцитлар камайганда эса лейкоцитлар массаси қўйилади. Қон бевосита (донордан реципиентга) ва билвосита (донордан олиниб, консервантли флаконга солиб қўйилган қон ишлатилади) периферик ёки катта веналарга томчилатиб, баъзан кўп қон йўкотилганда окзиб артерияга қўйилади; кўпинча, қон билак венасидан юборилади. Қ. к. дан олдин донор ва реципиентнинг қон гуруҳлари, резус-фактори текширилади. Қ. к. да реципиент билан донорнинг қон гуруҳлари ўзаро муносиб бўлишига қатъий амал қилинади. Амалий трансфузиология учун АВО, Rh (резус), Kell (Келл) ва бошқа(лар) антигенлар муҳим аҳамиятга эга. Қон қуйиш чоғида беморга қўйилиши лозим бўлган миқдорни бир йўла қўймай, бўлиб-бўлиб (3 маротаба) юборилади, дастлаб озгина қон тез юборилиб бироз кўрилади, беморда ҳеч қандай нохушлик аломатлари пайдо бўлмаса, муолажа давом этгирилади. Қон қуйиш асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда шифокор назоратида бажарилади. Қон куйганда белда оғриқ турса, кўнгил айниса, эшакеми тошса қон қуйиш тўхтатилиб, бемор дарҳол адёлга ўралиб, унга иссиқ чой ичирилади ва шифокор буюрган дори-дармонлар қилинади.
[addtoany]