Сепсис [юн. sepsis – чириш, ириш], қонга микроблар кириши, умумий йирингли инфекция, қонга йиринг тушиши – йиринглатувчи микробларнинг маҳаллий инфекция ўчоғидан қон оқимига, лимфа йўлларига, улардан эса беморнинг ҳамма тўқима ва аъзоларига тарқалишидан келиб чиқадиган умумий инфекцион касаллик. Инфекция тушган жароҳат ва турли соҳада жойлашган йирингли касалликлар (чипқон, хўппоз, флегмона ва бошқалар) сепсис манбаи бўлиши мумкин. Киндикнинг йиринглаши чақалоқлар сепсис ига сабаб бўлади. Бачадон бўшлиғининг йиринглаши натижасида туғруқдан кейинги сепсис пайдо бўлади. Одатда, стафилококк, стрептококк, камроқ пневмококк, гонококк, ичак таёқчаси ва бошқа микроблар сепсисни кўзғатади.
Сепсис ривожланишига, биринчидан, йирингли жараённи келтириб чиқарган микроблар вирулентлиги (касаллик кўзғатиши)нинг юқорилиги, иккинчидан, беморнинг озиб кетиши, витамин етишмаслиги ва бошқа(лар) касалликлар оқибатида организм ҳимоя кучининг пасайиб кетиши сабаб бўлади.
Сепсиснинг энг оғир турида микроблар қоида кўпайиб, уни ўз заҳарли маҳсулотлари (тосинлар) билан зарарлайди, қизил қон ҳужайралари (эритроцитлар)ни емиради. Сепсиснинг бу турида тана ҳарорати 39-40° гала кўтарилади, беморнинг эта увушади, бу жиққа терлаш билан апмашиниб туради. Баъзан тери сарғимтир тусга кириб, унга тошмалар тошади. Сепсиснинг бирмунча енгил ҳолларида микроблар қонда кўпаймай, қон оқими билан турли аъзо ва тўқималарга тарқалади, натижада уларда кўп сонли йирингли ўчоклар ҳосил бўлади. Бундай ҳолларда С. узоқроқ кечиб, йиринг бойлаган жой ҳосил бўлаётган пайтда оғирлашиб, мадда ёрилгандан сўнг ёки операциядан кейин бир қадар енгиллашиб туради.
Касаллик фақат касалхонада даво қилинади. Касаллик профилактикаси ҳар қандай йирингли жараёнда – жароҳат йиринглаганда, хасмол, флегмона пайдо бўлганда ўз вақтида шифокорга мурожаат этишдан иборат. Турмушда шикастланишларнинг олдини олиш, майда шикастларни, айниқса, жароҳатларни ўз вақтида даволаш зарур. Чақалоқни парвариш қилаётган она асептика қоидаларига қатъий амал қилиши керак (қ. Антисептика, Асептика).
[addtoany]