Холецистит

Холецистит [юн. chole – ўт ва kystis – пуфак] – ўт пуфагиннт яллиғланиши. Овқат ҳазм қилиш тизимининг кенг тарқалган касалликларидан бири. Кўпроқ ўрта ва кекса ёшдаги аёлларда учрайди. Аксарият ўт-тош касаллигига кузатилади. Ўт пуфаги фаолиятининг бузилиши (дискинезия), унда тош пайдо бўлиб, ўт тўхтаб қолиши, овқатланиш хусусиятига боғлиқ ҳолда ўт таркибининг ўзгариши, кам ҳаракатланиш, сурункали қабзият, ҳомиладорлик, турли хил инфекциялар (ичак таёкчаси, кокклар ва бошқа(лар) касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг ичак девори ёки қон орқали ўт пфагига ўтиши натижасида) холециститга сабаб бўлади. Ўткир ва сурункали X. фарқ қилинади.

Ўткир холециститда ўнг қовурға остида жигар соҳасида, баъзан киндик атрофида тўсатдан қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Бемор иситмалайди, кўнгли айниб кусади. Оғриқ, кўпинча, ўнг қўл ва ўнг куракка тарқалади. У зўрайтанда бемор бтоқатланиб, ўзини қўйгани жой тополмай қолади. Жигари, ўт пуфаги шишади, кўз оклари, териси сарғаяди (қ. Сариқ касаллиги). Сийдик кизғиш-сариқ рангга киради.

Сурункали X., кўпинча, ўткир холециститдан сўнг, аста-секин вужудга келади. Кўп белгилари ўткир холециститга ўхшаш. Сурункали X. оғриқсиз кечиши ҳам мумкин, баъзан қориннинг юқори қисмида оғирлик сезилади, кўнгил айнийди, кекирик пайдо бўлади. Аччик ёки ёғлиқ қовурма таомлар истеъмол қилинганда касаллик янада зўраяди.

Холециститда семириш ва моддалар алмашинуви бузилишининг олдини олиш, кабзиятга йўл қўймаслик, организмдаги инфекция манбалари (чириган тишлар, тонзиллит ва бошқа(лар))ни даволаш керак.

Загрузка...