Дифтерия

Дифтерия [юн. diptherien – парда, эт], бўғма – асосан, ҳиқилдоқ, томоқ шиллиқ пардаларининг яллиғланиши ва аъзоларнинг зарарланиши билан кечадиган ўткир инфекцион касаллик. Касаллик қўзғатувчиси кирган жойни зич парда босиши ва умуман организмнинг оғир заҳарланиши (интоксикация) билан кечади. Дифтерия билан кўпроқ болалар касалланади. Касаллик қўзғатувчисини биринчи бўлиб немис олимларидан Э. Клебс ва Ф. Лефлер аниқлаган (1883- 84). Дифтерия ни. дифтерия таёкчаси ёки Лефлер таёқчаси (уни тасвирлаган олим номи билан аталади) кўзғатади. У атроф муҳит таъсирига анча чидамли: бемор тутган буюмлар (идиш-товок, китоб, ўйинчоқ, кийим-кечак ва бошқа(лар))да бир неча ҳафта сақланиши мумкин, аммо офтобда ва дезинфекцияловчи моддалар таъсирида тезда ўлади. Касаллик, асосан, бемордан (оқади, у бутун касаллик давомида ва, ҳатто, соғайиб кетганидан кейин ҳам бир қанча вақтгача атрофдагилар учун хавфли ҳисобланади. Бемор йўталганда, аксирганда, сўзлашганда дифтерия микроблари сўлак, шилимшиқ, балғам томчлари билан ҳавога чиқади. Соғлом одам шундай ҳаводан нафас олганида унга касаллик (оқади. Бактерия ташувчи киши ҳам касаллик манбаи бўлиши мумкин. Дифтерия таёкчаси, кўпинча, бурун-ҳалқум, томоқ ва юқори нафас йўллари (ҳиқилдоқ, трахеяни) зарарлантиради. Бактерия таёқчаси шиллиқ пардага ўрнашиб олади ва ўзидан токсин (заҳар) ажратади, у қон ва лимфа билан бутун организмга тарқалади. Дифтерия токсини шиллиқ пардани яллиғлантириб, унда зич парда – караш ҳосил қилади. Дифтерия таёқчасининг ўрнашган жойига ва кўпайишига қараб томоқ, бурун, ҳиқилдоқ, кўз, ташқи жинсий аъзолар ва тери дифтерияси кузатилади. Касалликнинг инкубацион даври 2-10 кун. Томоқ дифтерияси ҳолсизланиш ва ҳароратнинг кўтарилиши (38-39°) билан бошланади. Томоқ оғриб жағ ости лимфа тугунлари шишади; томоқ шиллиқ пардаси қизаради, муртак безлари ва юмшоқ танглай оқ ёки кулранг парда билан қопланади. Дифтериянинг токсинли шакли ҳам ривожланиши мумкин, у тез авж олади; ҳарорат 40° тана кўтарилади, ютинганда томоқ қаттиқ оғрийди, бемор қайта-қайта қусади. Умуман, дармонсизланади, бўшашади, юрак уриши тезлашади, ранги синиқади. Жағ ости лимфа тугунлари соҳасидаги тери ости клетчаткалари шишади ва у бўйнига, баъзан кўкрак қафасига тарқалади. Томоқ шиши дифтериянинг илк белгиси бўлиб, бунда муртак безлари ва юмшоқ танглай тўқималари бир-бирига деярли жипс ёпшади. Пардали караш танглай, бурун-ҳалқуни қоплаб олиб, бемор хириллаб нафас олишга мажбур бўлади, оғзини сал очиб юради, кейинроқ бурундан кўп шилимшиқ келади.

Бурун дифтерияси узоқ давом этадиган тумов билан кечади, кўпинча, буруннинг бир томони битиб, қон аралаш шилимшиқ келади. Жараён суст кечиб, узоққа чўзилганида бир талай бактерия таёкчалари чиқиб, теварак атрофдагиларга жиддий хавф туширади.

Ҳиқилдоқ дифтерияси, асосан, гўдак болаларда учрайди; бола хириллаб йўталади, овози бўғилади, нафас олиши қийинлашади, ҳиқилдоқ шишади, овоз бойламлари тортишади (спазм). Бу касалликка бошқа касалликлар (қизамиқ, скарлатина) қўшилганди касаллик, айниқса, оғир ўтади. Дифтерия токсини кўпчилик аъзоларга таъсир этиб, оғир асоратлар – буйрак, юрак (қ. Миокардит), нервлар (қ. Полиневрит)нинг зарарланишига олиб келади. Аксари ўпка яллиғланиши – зотилжам кузатилади.

Давоси. Дифтерияга қарши зардоб юбориш яхши наф беради, чунки зардоб дифтерия тосинини зарарсизлантиради.

Олдини олиш. Дифтерия билан оғриган беморни ўз вақтида касалхонага ётқизиш керак. Ўзбекистонда ҳамма соғлом болалар мажбурий тартибда 2 ойликдан тортиб 12 ёшгача эмланади. Болалар муассасалари ёки озиқ-овқат корхоналарида ишлайдиган ходимларнинг томоғидан ва бурнидан шилимшиқ олиб, бактериологик текширувдан ўтказилади. Ясли, боғчага канайдиган болалар ҳам шу усулда текширилади. Бактерия ташувчилар болалар муассасаларига ишга кўйилмайди ва бактерия ташувчиликка икки марта текширувдан ўтиб яхши натижа олингандан кейингина ишга қайтадан рухсат берилади. Соф ҳавода бўлиш, хонани яхшилаб шамоллатиб туриш, шифокор кўрсатмасига мувофиқ дорилар қабул қилиш бактерия тшувчиликни тезроқ бартараф этишга ёрдам беради. Бола ангина бўлганда дарҳол шифокорга кўрсатиш зарур. Акс ҳолда, дифтерияни пайқамай зардоб юбориш вақтини ўтказиб юбориб, бола ҳаётини хавф остида қолдириш мумкин.

Загрузка...