Қизамиқ

Қизамиқ, гул – ўткир юқумли касаллик; тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий интосикация, юқори нафас йўллари ва кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши ҳамда баданга қизил, йирик доғли тошмалар тошиши билан кечади. Қизамиқ ер юзида энг кенг тарқалган инфекцилардан, унга барча ёшдаги кишилар, асосан, ёш болалар берилувчан бўлади. Касаллик мавсумий бўлиб, куз-қиш ва баҳорда кўпроқ учрайди. Инфекция манбаи фақат касалланган одам ҳисобланади, соғлом киши организмига вирус нафас йўллари орқали тушади. Касалликдан кейин умр бўйи сақланадиган иммунитет қолади. Чақалоқлар (пассив иммунитет туфайли) қизамиқ билан оғримайди.

Организмга юқори нафас йўллари шиллиқ пардалари, кўз конъюнктиваси ва бошқа(лар) орқали кирган қизамиқ вируси у ерда кўпайиб, кейин қонга тушади. Касаллик босқичма-босқич кечади, инкубацион (яширин) даври 9-11 кун; ундан сўнг Продромал (бошланғич, катарал) давр 3—4 кун давом этади. Касаллик бошланишида тана ҳарорати 39° гача кўтарилади, юқори нафас йўллари ва кўз конъюнктиваси қизаради, бемор қуруқ йўталади, тумов бўлади, кўзи қизариб ёшланади, ёруғликка қарай олмайди, товуши бўғилиб қолади, юзи керикади. Бола безовта бўлади, уйқуси бузилади, иштаҳаси йўқолади, ҳолсизланади, баъзан ич кетиши, қорнида оғриқ, оғирроқ ҳолларда умумий интоксикция, талвасалар, эс-ҳушни йўқотиш аломатлари рўй бериши мумкин.

Продромал даврнинг 2-3- куни лунж шиллиқ каватида қизил гардиш билан ўралган майда, нуқтасимон, оқ доғлар пайдо бўлади, бу қизамиқка хос белги (Бельский-Филатов-Коплик доглри). Улар тошма тошишидан 2-3 кун олдин кўриниб, тошма тошганидан 1-2 кун ўтгач йўқолади.

Юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг шиллиқ пардасида майда қизил доғлар – энантема пайдо бўлади. Тошма ташиш даврида (бу давр 3-4 кун давом этади) бемор қаттиқ иситмалаши, томоғи қизаради, кейин ўзига хос қизил, йирик тошмалар тошади; у дастлаб қулоқ оркаси, лунж, пешона ва бурунга тошади, кейин юз, баданга, қўл-оёққа тарқалади. Тошмаларнинг босқичма-босқич тошиши қизамиқда муҳим диагностик аҳамиятга эга. Юздаги тошмалар корал бошлайди ва жигарранг доғларга айланади, улар 7-10 кун сақланади. Тери, айниқса, юз, қўл кафти ва оёқ таги қуруқшай бошлайди; тошма ўрни қовжираб, майда пўст ташлаши мумкин, тана ҳарорати пасайиб, бола аста-секин тетикланади. Касаллик билинар-билинмас енгил кечиши зотилжам, ички касалликлар, ўрта қулоқнинг яллиғланиши (отит) ва бошқа(лар) асоратлар юзага келиши ҳам мумкин, бунда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Олдини олиш учун беморни соғлом болалардан ажратиб қўйиш зарур. Қизамиқка қарши эмлаш муҳим аҳамиятга эга (қ. Эмлаш). 1967 й. дан бошлаб республикада қизамиққа қарши ёппасига эмлаш жорий этилган, шу боис касаллик аҳён-аҳёнда бир кузатилади.

Қизамиқ билан оғриган болалар уйда, оғирроқ ҳолларда, асорат келганида касалхонада даволанади. Асосий аҳамият комплекс даволаш чора-тадбирларига қаратилади. Санитария-гигиена шароитларини яхшилаш, бемор бўлган хонанинг ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш ва тўла-тўкис овқатланишига эътибор бериш зарур.

ҚИЗИЛ ВОЛЧАНКА. қизил югурук – коллагенозлар гуруҳига мансуб касаллик. Касалликнинг келиб чиқиши ҳозирча номаълум, лекин унинг пайдо бўлиш сабабларини тушутирувчи бир қанча назариялар (инфекцион, ирсий ва сил касаллиги билан боғлиқ) мавжуд.

Қизамиқ в. кўпроқ ташқи муҳит омиллари (қуёш нури, совуқ, шамол ва бошқа(лар)) таъсирида бўладиган кишиларда учрайди, асосан, ёзда қўзиб туриши билан ифодаланади. Қизамиқ в. турли хил дорилар (антибиотиклар, сульфаниламидлар), инфекцион агентлар (стрептококк ва вируслар) ҳамда атроф муҳитнинг нохуш омиллари (радиация ва бошқа(лар)) таъсирида юзага чиқади; ирсий табиатга эга бўлиши ҳам мумкин. Хавфсиз кечадиган тери хили (1-хили) ва бириктирувчи тўқима ҳамда томирларни тизимли зарарлайдиган (2-хили) хиллари бор. Касалликнинг тизимли шаклида тери билан бирга ички аъзолар ҳам зарарланади; қизамиқ в. одамларнинг юз қисмида кўпроқ учрайди, лекин тошмалар терининг турли соҳаларига тошиши, касалликнинг 1-хили 2-сига ўтиши ҳам мумкин.

Даво касалликнинг хилига қараб белгиланади.

Загрузка...