Юрак-томир тизими касалликлари

Юрак-томир тизими касалликлари – юрак, артериялар ва веналар касалликлари. Улар жуда кўп ва хилма-хил. Бу касалликларнинг баъзилари (ревматизм, миокардит ва бошқа(лар)) юракни, айрим артерия (атеросклероз) ёки веналарни (масалан, тромбофлебит), бошқалари бутун юрак-томир тизимини шикастлайди (гипертония касаллиги).

Юракнинг ишемик касаллиги (ЮИК; тож Томирлар касаллиги ёки тож Томирлар етишмовчилиги хам дейилади) юрак мушакларининг қон билан етарли таъминланмаслигидан вужудга келади. Асосан, юрак тож артериялрининг атеросклеротик ўзгаришларга учраши, спазми, шунингдек, улар бўшлиғида қоннинг (ивиб) лахта бўлиб чўкиши (тромбоз) ва бошқа(лар) оқибатида келиб чиқади.

Артериал гипертония Ю.-т. т. к. орасида энг кенг тарқалгани бўлиб, катта ёшли одамлар орасида 20 % гача учрайди. У миокард инфаркт, инсульт, юрак етишмовчилиги каби юқори ўлим ёки ногиронликка сабаб бўладиган асосий патогенетик омил ҳисобланади.

Артериал гипотония (гипотония касаллиги] – нисбатан кам учрайди. У артериал гипотония синдроми тарзида кўпгина юрак-томир тизими касалликларида (миокард инфаркт, кардиомиопатия, миокардит), неврозлар, гипотиреоз, инсультдан кейин кузатилади.

ЮИКга стенокардия, миокард инфакти, атеросклеротик кардиосклероз киради. Клиник амалиётда юрак мушакларининг яллиғланиши – миокардит ва яллиғланмай зарарланиши – миокардиодистрофия кўпроқ кузатилади. Эндокардит (юрак ички қаватининг яллиғланиши) ревматизм ва бошқа(лар) орттирилган юрак нуқсонларига сабаб бўлади. Перикардит кам учрайди. ЮИК, миокардит ва миокардиодистрофия, шунингдек, невротик ҳолатлар натижасида юрак аритмиялари ва юрак блокадси содир бўлиши мумкин. Юрак аритмиялари юрак қисқаришлари (уриши)нинг тезлашиши (тахикардия) ёки секинлашуви (брадикардия), Юракнинг навбатдан ташқари кўшимча қисқариши (экстрасистолия); юрак уришининг тўсатдан тезлашуви (пароксизмал тахикардия); Юракнинг ҳар хил вақт оралиғида нотўғри қисқариши (тебранувчи аритмия) ва бошқа(лар)да намоён бўлади. Юрак блокадаси Юракнинг ўтказувчи тизимида нерв импульслари ўтишнинг бузилиши (масалан, бўлмачалардан коринчаларга ёки Гис тутами оёқчаларига импульс ўтишнинг узилиши)дан иборат.

Неврозлар туфайли юрак нерв аппарати фаолияти бузилганда аритмиялар билан бирга, юракда сиркиллайдиган, ёзиладиган, жазилайдиган оғриқ сезгилари ҳам пайдо бўлади. Атеросклероз ва гипертония касаллиги артерия томирларининг кенг тарқалган хасталиклридан бўлиб, аксарият улар бирга кечади. Атеросклероз тож томирларидан ташқари, аорта ва унинг йирик изоҳлари, жумладан, буйрак артериал, мия томирлари (қ. Инсульт), қўл-оёнинг периферик томирларини ҳам зарарлайди. Артериал томирларнинг яллиғланиши – артриитлар кўпроқ инфекцион (масалан, захм, сепсис) ва аллергик (қ. Зардоб касаллиги) ҳамда коллаген касалликлар туфайли юзага келади. Клиник шакли облитерацияювчи эндартериит, аорта панартериити ва ҳ. к. Веналарнинг варикоз кенгайиши ва тромбофлебит вена томирларининг кўп учрайдиган касалликларидан.

Юрак етишмовчилиги Юракнинг ўзига юкланган тўла ҳажмдаги функционал юкламни бажара олмаслигини кўрсатувчи патологик белгилар (терининг кўкариши, нафас қисиши, оёқ шишиб қолиши ва бошқа(лар)) билан намоён бўлади. Улардан асосийси нафас қилишдир; бирор иш килаётганда нафас қисиб қолиши патологик аломат ҳисобланади.

Ўткир юрак етишмовчилиги – жуда хавфли, лекин камдан-кам учрайди. У кутилмаганда ёки тўсатдан нафас кисиб, бўғилиш (қ. Юрак астмаси) хуружи билан намоён бўлади.

Кўпчилик Ю.-т. т. к. оқибатида юрак мшагининг қисқариш фаолияти ҳамда Томирлар девори мушак қаватининг қисқариш қуввати сусаяди. Натижада организмда қон айланиши бузилади. Бу омилларнинг қай бири устун бўлишига қараб юрак ёхуд томир етишмовчилиги вужудга келади.

Ю.-т. т. к. (гипертония касаллиги, ревматизм, Юракнинг ишемик касаллигини мунтазам ва ўз вақтида даволаш юрак касалликларини олдини олишнинг энг яхши воситаларидан ҳисобланиб, уни кардиология фани ўрганади.

Ю.-т. т. к. ни аниқлаш, даволаш, олдини олиш ва бошқа(лар) кардиоревматологик марказларда ҳамда диспансерларда амалга оширилади. Касалликни даволаш реабилитация, яъни саломатлиги қайта тиклашдан иборат. Ҳоз. юратомир хирургияси соҳасидаги улкан ютуқлар туфайли юрак ҳамда йирик Томирлар тузилишидаги туғма ва Турмушда орттирилган турли нуқсонлар операция йўли билан даволанади.

Загрузка...